08:52 / 17.01.2025
682

Нақд пул улуши тарихий даражада камаймоқда: Марказий банк ҳисоботи

Нақд пул улуши тарихий даражада камаймоқда: Марказий банк ҳисоботи

Ўзбекистон Марказий банки 2024-йил якунлари бўйича нақд пул айланиши ҳолати ҳақида ҳисобот эълон қилди. Энг асосий хулоса – умумий пул массасида нақд пул улуши тарихий паст даражада, 20%дан камроқни ташкил этмоқда. 2025-йил 1-январ ҳолатига бу кўрсаткич 19,2%ни ташкил этиб, 2023-йилдаги 21,5%га нисбатан 2,3 фоиз бандга ва 2022-йилдаги 22,3%га нисбатан 3,1 фоиз бандга камайган.

Пул массасининг умумий ҳажми (M2) 2025-йил бошида 277 трлн сўмга етиб, йиллик 30%дан ортиқ ўсишни қайд этди. Нақд пул айланишдаги ҳажми (M0) 53 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 15,2%га ошди.

Асосий кўрсаткичлар:

  • Умумий пул тушумлари 2024-йилда 840 трлн сўмга етди (+26%). Нақд пул тушумлари улуши 62%дан 60%га тушган, терминал орқали тўловлар улуши эса 38%дан 40%га кўтарилган.
  • Банклар орқали нақд пул айланиши 1 квадриллион сўмдан ошиб, 2023-йилга нисбатан 22%га ўсди. Банклар 501 трлн сўм нақд пул қабул қилган (+21%) ва 510 трлн сўм тарқатган (+19,5%).
  • Валюта сотиб олиш операциялари ҳажми 122,4 трлн сўмни ташкил этиб, жами нақд харажатлар улуши 22%дан 24%га ошган (+33,4%).
  • Банк карталарига тушган маблағ 1,03 квадриллион сўмни ташкил этиб, 2022-йилга нисбатан 86,6%га ошган. Картадан нақд пул ечиш ҳажми 226 трлн сўмни ташкил этган (83% банкоматлар орқали).

Банкнотлар ҳолати:
Янги банкнотлар эмиссияси ҳисобига нақд пул ҳажми 152 миллион донага ошди.

  • 200 000 сўмлик купюралар улуши 18,6%дан 23,4%га ошди.
  • 20 000 сўмлик банкнотлар улуши 4,4%дан 6,7%га етди.
  • 100 000 сўмлик банкнотлар улуши 42,5%дан 40,9%га, 50 000 сўмлик банкнотлар эса 20,5%дан 16,6%га тушган.
    100 000 ва 200 000 сўмлик купюралар умумий нақд пул айланишининг 64%дан ортиқ қисмини ташкил этади.

Марказий банк эски банкнотларни янги банкнотлар билан алмаштиришни давом эттирмоқда. 5000, 10 000 ва 50 000 сўмлик эски банкнотлар улуши 67%, 64% ва 61%дан 25%га тушган. 100 000 сўмлик эски купюралар улуши эса 39%дан 18%га камайган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт