
Бугун, 30 апрель куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди.
Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.
Форумда делегациялар раҳбарлари сўзга чиқди.

Сўнги йилларда мамлакатлар ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб, яхши муносабат ва дўстликнинг янги моделига айланиб бораётгани, бунда айниқса, Давлатлар Раҳбарлари ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик муносабатлар муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Ўз навбатида, бундай тадбирлар, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни чуқурлаштириш, ўзаро ҳамкорликнинг янги қирраларини очишга ёрдам бериши алоҳида қайд этилди.
Бугунги кунда хитойлик ҳамкорлар билан энергетика, кимё, машинасозлик, текстиль, қурилиш материаллари, маиший техника, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар самарали амалга ошириб келинмоқда.
Сўнги йилларда Хитойдан Ўзбекистонга жалб қилинаётган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми беш баробар, қўшма корхоналар сони эса уч баробар ошди.

“Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида минтақа мамлакатлари учун стратегик аҳамиятга эга бўлган “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қурилишига старт берилди.
Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб ўртасидаги йирик логистика хаби сифатида шаклланади.
Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида мамлакатимиз делегацияси таркибида 250 дан ортиқ йирик тадбиркорлар, шунингдек, Андижон, Тошкент, Фарғона, Сирдарё, ва Сурхондарё вилоятлари раҳбарлари ҳамда вакиллари ҳам Урумчига ташриф буюрганини билдириб, қатнашчилар эътиборини Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилаш ва тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасига қаратди.

Таъкидланганидек, ўтган даврда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 баробар кўпайиб, илк бор 100 миллиард доллардан ошди. Келгуси беш йилда ушбу кўрсаткични 160 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.
Сўнги йилларда мамлакатимизда 70 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Халқаро молия институтларининг 14 миллиард доллардан ортиқ маблағи ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилинди.
Келгуси 5 йилда “яшил” энергия манбаларининг энергетикадаги улушини 50 фоиздан ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон – минерал ресурслар ва муҳим металларнинг катта базасига эга мамлакатдир.
Мамлакатимизда йилига 25 миллион тонна юқори сифатли мева-сабзавот етиштирилмоқда. Йилига 2,5 миллиард долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.
Мамлакатимиз дунёдаги кўплаб давлатлар билан имтиёзли савдо тизимига эга экани билдирилди.
Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари раҳбарлари ва вакиллари “B2B” шаклда ҳам музокаралар олиб борди.
Хитойга ташриф доирасида Хитойнинг “China General Nuclear Power”, “Sichuan Jiuzhou Investment Holding Group”, “Xinjiang Lihua Groupˮ, Хитой Тўқимачилик маҳсулотлари импорти ва экспорти палатаси, “Shanghai Oriental Credits Industrial Development Со., Ltd”, “Longze Investment Group Co., Ltd.”, “Watchman Group PTE. Ltd”, Пекин технологиялар университети, Электротехника савдо палатаси, Хитой Чарм ассоциацияси сингари қатор йирик компаниялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон - ХитойУрумчи шаҳриИқтисодий форумДелегациялар иштирокИнвестициявий алоқаларТашаббус доираси. Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар