Шавкат Мирзиёев БМТ-Ҳабитат ижрочи директори билан учрашди

Бутунжаҳон урбанизация форуми доирасида 18-май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби ўринбосари ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури (БМТ-Ҳабитат) ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.
Учрашувда шаҳарларни барқарор ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда шаҳарсозлик соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўтган йили Самарқанд иқлим форуми доирасида эришилган келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди.
Томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш, соҳа бўйича лойиҳаларни илгари суриш ҳамда экспертлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти томонидан Бутунжаҳон урбанизация форумида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!