
Kraken криптовалюта биржаси Apple ва Tesla каби оммабоп компанияларнинг токенлашган акциялари савдосини АҚШдан ташқари мижозлар учун бошлашни режалаштирмоқда, деб Happycoin.club ва Investing.com хабар берди.
Backed компанияси маълум қилишича, Kraken'да яқин ҳафталарда ишга туширилиши кутилаётган “xStocks” хизмати орқали 55 дан ортиқ акция ва ETF токенлари савдога чиқарилади. Ушбу хизмат Солана блокчейнидаги DeFi иловалари билан интеграция қилинган ҳолда ишлайди.
Савдо Европа, Лотин Америкаси, Африка ва Осиё мижозлари учун очиқ бўлади.
Бу янгилик Kraken бошқарувчиси Аржуна Сети токенлашган акциялар бозори стейблкоинлардан анча катта бўлиши ҳақида гапирганидан бир ой ўтиб чиқди. Унинг таъкидлашича, бир токенлашган акция Tether'га тенг ёки ундан қиммат бўлиши мумкин. “Энди сизда 50, 500, ҳатто 1000 токенлашган акция бўлиши мумкин. Бундан ташқари, улар билан фьючерс ва опционлар савдосини ҳам амалга ошириш мумкин бўлади. Бозор жуда катта ва тезкор бўлади,” — деган Сети.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг