
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган олтин қуймаларнинг кунлик сотув нархлари бўйича мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 2025-йилнинг навбатдаги иш ҳафтасида олтин нархи ўсиш тенденциясини намоён этди. Ҳафталик таҳлилга кўра, бир грамм олтин нархи умумий ҳисобда 4200 сўмга ошди.
Ҳафта давомида нархларда сезиларли тебранишлар кузатилди
Ҳафтанинг биринчи кунларида олтин қуймаларнинг нархида пасайиш ҳолатлари қайд этилган бўлса-да, бу ўзгаришлар қисқа муддатли бўлиб, ҳафтанинг иккинчи ярмида ўсиш билан якунланди.
Кунлик ўзгаришлар қуйидагича бўлди (1 грамм учун):
Душанба: -3800 сўм
Сешанба: -1600 сўм
Чоршанба: +7600 сўм
Пайшанба: -2400 сўм
Жума: +4400 сўм
Мутахассисларининг фикрича, глобал геосиёсий вазиятлар, халқаро молия бозорларидаги ўзгаришлар ва валюта курсларининг тебраниши Ўзбекистон олтин нархларига ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, аҳолининг инвестицион мақсадларда олтин қуймаларини харид қилишга бўлган қизиқиши нархларга қўшимча босим сифатида таъсир қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг