date

Европа Украинани абадий қўллаб-қувватлай олмайди — Эрдўғон

Европа Украинани абадий қўллаб-қувватлай олмайди — Эрдўғон

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Европа мамлакатларининг Украинага узлуксиз ёрдам кўрсатиши мумкинлигига ишончсизлик билдиради.

Fox News телеканалига берган интервьюсида давлат раҳбари вазиятга иқтисодий жиҳатдан баҳо берди.

“Агар масалага молиявий нуқтаи назардан қарасак, Украина Россия билан иқтисодий майдонда рақобатлаша олмаслиги аниқ кўринади. Бироқ Европа унга турли кўмаклар бериб турибди. Менимча, бу ёрдамлар абадий давом эта олмайди”, — деди Эрдўғон.

Унинг сўзларига кўра, Европа мамлакатлари иқтисодий жиҳатдан Украинага узоқ муддат чексиз равишда ёрдам бера олмаслиги эҳтимолдан йироқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Европа Украинани абадий қўллаб-қувватлай олмайди — Эрдўғон