
Испания Олий суди Coca-Cola компаниясининг мамлакатдаги 11 та корхонасидан 4 тасидаги 821 нафар ходимининг қисқартирилишини ноқонуний деб топди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар.
2014 йилнинг бошида Coca-Cola раҳбарияти Испаниядаги 11 та заводидан 4 тасини ёпиш ҳақида қарор қабул қилган. Корхонанинг қайта ташкил этилиши оқибатида 821 ходим ишдан бўшатилган, яна 400 мутахассисга компаниянинг бошқа заводларидан иш жойи тақдим қилинган.
2014 йил июнда Испания Миллий суди бу қисқартиришларни ноқонуний деб топган. Олий суд Coca-Cola’нинг ушбу қарор юзасидан берган даъво аризасига рад жавобини бериб, аввал чиқарилган қарорни маъқуллади. Суд компания бўйнига ишдан бўшатилган ходимларига ўтган давр ичидаги ойликларини тўлиқ ҳажмда тўлаб бериш мажбуриятини қўйди.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар