Россия Ўзбекистон билан божсиз нефть етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказди. Гап йилига 200 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш ҳақида бормоқда. Бу, асосан, «Лукойл» компаниясининг хом ашёси бўлади. Бу ҳақда Россиянинг «Известия» газетасига асосланиб Кун.уз ёзмоқда.
Аввалроқ, яъни ўтган йил охирларида Ўзбекистон ҳукумати Омск–Павлодар–Чимкент–Зафаробод магистрал қувури орқали божсиз нефть етказиб берилишини сўраган, бироқ, Россия раҳбарияти техник имконият мавжуд эмаслигини айтганди. Қозоғистон транзит борасида ўз ёрдамини таклиф қилганидан сўнг, музокаралар давом этди.
«Ўзбекистонга нефть етказиб беришдан манфаатдор томон «Лукойл»дир, асосан унинг хом ашёси ушбу республикага етказилади», — дея изоҳлаган манба.
Бошқа бир манба, нефть экспортида «Газпром нефть», «Русснефть» ва «Роснефть» компаниялари ҳам иштирок этиши мумкинлиги, бунда «Роснефть»нинг Хитойга нефть етказиб бериш бўйича мажбуриятлари инобатга олиниши ҳақида сўз юритган.
Бироқ, ҳозирча, «Лукойл» матбуот хизмати Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича ариза топширгани ёки йўқлиги ва унинг ҳажми қанча бўлиши ҳақидаги саволларга изоҳ бермаган.
«Гап, йилига унча катта бўлмаган миқдор, 200 минг тонна нефть ҳақида бормоқда», - деган музокаралар жараёнидан хабардор манба.
Аммо, Россия энергетика вазирлиги бу рақамни тасдиқлаганича йўқ.
«Россиядан Ўзбекистонга божсиз нефть етказиб бериш борасида музокаралар давом этмоқда. РФ ҳукумати топшириғига кўра, масала ечими муҳокама қилинмоқда», - дейишган Энергетика вазирлигида.
Бу масаланинг ечими сифатида Россия нефтининг Қозоғистон орқали транзит қилиниши айтилмоқда. «КазМунайГаз» миллий нефтгаз компанияси Россия нефтини Ўзбекистонга транзит қилиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумабаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу республикага ташрифи чоғида шуни маълум қилганди. Ташриф якунлари бўйича, томонлар нефть қувуридан хом ашё импортини йўлга қўйишда фойдаланишга келишиб олишганди. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султонов шу ҳақда баёнот берганди.
Бугунги кунда Ўзбекистон жануби-ғарбий нефть конларида 3 млн тонна атрофида нефть қазиб олинади. Мамлакатдаги 3та нефтни қайта ишлаш заводида эса 11 млн тоннага яқин хом ашёни қайта ишлаш имкони мавжуд. Нефть маҳсулотлари истеъмоли йилига 3,5 млн тоннани ташкил этади.
Бундан ташқари, «Лукойл» компанияси Ўзбекистон ёқилғи бозорини истиқболли деб билади.
Қозоғистон эса, Россия нефтининг Ўзбекистонга етказиб берилишида ЖСТ (Жаҳон савдо ташкилоти) қоидаларига амал қилинишининг кафолати бўлиб хизмат қилади.
ЖСТ шартларига кўра, Россия айрим мамлакатларга божсиз нефть етказиб беришни йўлга қўйса, бунда ташкилотнинг бошқа аъзолари ҳам ундан шуни талаб қилишлари мумкин бўлади.
Бунда, агар Қозоғистон транзит мамлакати бўлса, ЖСТ қоидаси бузилмайди. Чунки, Россия ва Қозоғистон ўртасида маҳсулотлар ва хизматларнинг эркин айланиши хусусида келишув мавжуд.
Таъкидлаш жоизки, Россиянинг хусусий «Лукойл» компанияси 5 млрд доллар сармоя киритиб, Ўзбекистондаги энг йирик хорижий инвестор ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди