09:03 / 05.04.2017
9 133

Иқтисодиёт вазирлиги: 2017 йилда пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилади

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг 3.3-банди, яъни “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш”га мувофиқ, Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалиги экин майдонларини мақбуллаштириш режалаштирилган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Иқтисодиёт вазирлиги: 2017 йилда пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилади
2017 йилда пахта экин майдонларини 49 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш режалаштирилмоқда. Қисқартирилган экин майдонларига бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш белгиланган:

. 8,1 минг гектар ерга картошка;
. 27,2 минг гектар ерга сабзавот;
. 5,9 минг гектар ерга интенсив боғ;
. 2,9 минг гектар ерга токзор;
. 10,9 минг гектар ерга озуқа экинлари;
. 4 минг гектар ерга мойли экинлар.


Дастурларда озиқ-овқат маҳсулотлари хом ашё базасини, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш, ички истеъмол бозорини маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига тўлдириш ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шулардан келиб чиқиб, бугунги кунда маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш, бирламчи қайта ишлаш, ва экспорти билан шуғулланувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланган жами 310 минг тонна хом ашёни қабул қилиш қувватига эга 11 та савдо-логистика марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Иқтисодиёт вазирлиги: 2017 йилда пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилади