Ўзбекистон маҳсулотларига талаб қайси давлатларда юқори?

Ўзбекистон маҳсулотларига талаб қайси давлатларда юқори?
Қисқача

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистоннинг умумий экспорт ҳажми қарийб 10 миллиард АҚШ долларига етди. Ҳисобот даврида 1,5 миллиард долларлик маҳсулот қабул қилган Россия Ўзбекистон маҳсулотлари учун энг йирик экспорт бозори бўлиб қолди. Шунингдек, Хитойга 919,6 миллион доллар ва Афғонистонга 643,7 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, кейинги ўринларни эгаллади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистоннинг умумий экспорт ҳажми қарийб 10 миллиард АҚШ долларига етди.

Ҳисобот даврида Россия Ўзбекистон маҳсулотлари учун энг йирик экспорт бозори бўлиб қолди. Ушбу мамлакатга 1,5 миллиард долларлик маҳсулот етказиб берилган.

Экспорт ҳажми бўйича кейинги ўринларни Хитой ва Афғонистон эгаллади. Хитойга 919,6 миллион доллар, Афғонистонга эса 643,7 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Шунингдек, Франция (498,6 млн доллар), Қозоғистон (425,5 млн доллар), Туркия (361,4 млн доллар), БАА (265,5 млн доллар), Қирғизистон (254,2 млн доллар), Тожикистон (213,3 млн доллар) ва АҚШ (122,5 млн доллар) Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорлари қаторидан жой олди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар