Ўзбекистонда инфляция 6,4 фоизгача тезлашди

Ўзбекистонда 2026 йил май ойидаги 5,5 фоизлик рекорд даражадаги паст кўрсаткичдан сўнг июнда йиллик инфляция 6,4 фоизгача кўтарилди. Бу ҳақда Банкир Telegram канали хабар берди.
Одатда июн ойида Ўзбекистонда дефляция кузатиларди. Бироқ жорий йилда нархлар 0,6 фоизга ошди. Таққослаш учун, аввалги йилларда июн ойида ўртача 0,2 фоиз атрофида дефляция қайд этилган.
Инфляциянинг тезлашишига май ойида энергия нархларининг ошиши асосий омил бўлди.
2026 йил якунида йиллик инфляция 6,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг



























Изоҳлар 0
…