Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларга етди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида қайд этилган.
Кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 13,8 млрд долларга, яни қарийб 20 фоизга ошган.
Умумий ташқи қарзнинг 40,5 млрд доллари давлат ташқи қарзи ҳиссасига тўғри келади. Корпоратив ташқи қарз эса 41,7 млрд долларни ташкил этган.
Шу тариқа, корпоратив сектор ташқи қарзи давлат ташқи қарзидан 1,2 млрд долларга кўп бўлган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг




























Изоҳлар 0
…