Рустам Раҳматов Iman Invest бошқарувидан кетади

Рустам Раҳматов Iman Invest бошқарувидан кетади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Иман Инвест компанияси раҳбари Рустам Раҳматов лавозимидан кетишини ва унинг ўрнига тажрибали мутахассис тайинланишини маълум қилди.
  • Компания 20 миллион доллар камомад ҳақидаги айбловлар юзасидан баёнот бериб, ички аудитда аниқланган камчиликлар бартараф этилаётганини билдирди.
  • Хусусан, фонд маблағларидан бошқарув компаниясига қарз бериш амалиёти тўхтатилди ва автомобиллар билан боғлиқ маблағлар қайтарилди.

Iman Invest инвестиция компанияси 20 миллион доллар камомад бўйича билдирилган айбловлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди. Компания молиявий ҳолати барқарор эканини маълум қилди, шу билан бирга, ички аудит давомида айрим камчиликлар аниқланганини тан олди. Баёнотда муаммоли қарзлар, фонд маблағларидан фойдаланиш, автомобиль харидлари ва инвесторлар даромадларини ҳисоблаш билан боғлиқ эътирозларга жавоб берилган, деб хабар беради Iman Invest расмий сайти.

Компания маблағларидан фойдаланиш бўйича ўзгаришлар

Компания маълумотига кўра, фонд маблағларидан бошқарув компаниясига қарз бериш амалиёти тўхтатилган. Автомобиллар билан боғлиқ иккита шартнома ҳам ёпилган ва уларга ажратилган маблағлар фондга қайтарилган.

Баёнотда муаммоли қарзлар ҳамда инвесторлар даромадларини ҳисоблаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Компания ички аудит жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан чоралар кўрилаётганини билдирган.

Рустам Раҳматов бошқарувдан кетади

Баёнотга кўра, Рустам Раҳматов Iman Invest бошқарувини тарк этади. Унинг ўрнига тажрибали мутахассис жалб қилиниши режалаштирилган. Раҳматов эса компания фаолиятида кузатув кенгаши орқали иштирок этишда давом этади.

Аввалроқ Маҳмуд Усмон ҳам видеомурожаатида Раҳматовга компания бошқарувидан кетишни маслаҳат берганини айтган эди.

Шариат ва молиявий аудит ўтказилади

Iman Invest баёнотида уч нафар олимдан иборат Шариат кенгашини тузиш режаси ҳам маълум қилинган. Компания, шунингдек, ташқи шариат аудити ва мустақил молиявий аудит ўтказишни режалаштирмоқда.

Бу чоралар фонд маблағларидан фойдаланиш, молиявий ҳисоб-китоблар ва компания фаолиятига оид эътирозларни кўриб чиқиш жараёнининг бир қисми сифатида тақдим этилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар