09:28 / 22 октября 2017
3 685

Биткоин курси 6 минг доллардан ошди

Биткоин курси 6 минг доллардан ошди
20 октябрь куни биткоиннинг курси 6 минг доллардан ошди. Бу ҳақда CoinDesk криптовалюта биржасининг маълумотларига асосланиб, «РБК» хабар берди.

Курс 6,003 долларга қадар кўтарилди. Ҳозирда биткоин капитализацияси деярли 99,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Бундан олдинги рекорд 12 октябрь куни, криптовалютанинг курси 5 минг долларлик маррадан ўтганида қайд этилганди.

Ўшанда биткоин капитализацияси 84,7 миллиард доллардан ошган.

Эртасига эса, криптовалютанинг курси бир кун давомида 20 фоизга ўсиб, 5855 долларни ташкил этган эди.

Биткоин курси фақат бир марта, 2 сентябрь куни 5 минг доллардан ошган, бироқ сентябрь ўрталарида Хитойда барча ICO (Initial Coin Offering — тангаларни бирламчи жойлаштириш, янги технологик лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш шакли)лар тақиқлангани сабаб, 3000 долларга тушиб кетганди.

Бугунги кунда машҳурлиги ва қиймати бўйича дунё иккинчи ўринда Ethereum криптовалютаси туради. CoinDesk маълумотларига кўра, унинг қиймати 307,14 долларни ташкил этмоқда.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)