date
views 7 369

«Apple»нинг собиқ менежери компания сирларини сотгани учун 1 йил муддатга қамалди

«Apple»нинг собиқ менежери компания сирларини сотгани учун 1 йил муддатга қамалди

«Apple» компаниясининг халқаро жўнатмалар бўйича собиқ менежери Пол Дивайннинг жинояти бўйича суд жараёнлари якунланиб, унга бир йиллик қамоқ жазоси ҳамда 4,5 миллион долларлик жарима белгиланди. Бу ҳақида «Business Insider» нашрига асосланиб «Kun.uz» маълум қилади.

Пол Дивайн 2005 йилдан 2010 йилгача «Apple»нинг халқаро жўнатмалар бўлими менежери лавозимида ишлаган, 2010 йилда эса, осиёлик тадбиркорликларга компания маҳсулотларининг қандай йиғилиши бўйича махфий маълумотларни бир неча миллион долллар эвазига сотиб юборгани учун ҳибсга олинган эди. 3 йил олдин, у барча айбни бўйнига олган ва уни энди 20 йиллик қамоқ жазоси кутаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Сан-Хосе суди фақат 2014 йил 8-декабрь кунига келибгина Пол Дивайн учун ҳукм эълон қилди. Суд жараёнлари нима учун бу қадар кўп вақтга чўзилгани ва жиноятчига нега кутилганидан кўра анча кам муддат берилгани сабаблари маълум қилинмаган.

фото: Kun
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Apple»нинг собиқ менежери компания сирларини сотгани учун 1 йил муддатга қамалди