12:42 / 28.01.2018
6 436

Мамлакатимиз аҳолиси арзон ва сифатли цемент маҳсулоти билан таъминланади

Мамлакатимиз аҳолиси арзон ва сифатли цемент маҳсулоти билан таъминланади
Республикамиз цемент ишлаб чиқарувчи корхоналари, хусусан, «Қизилқумцемент» АЖ ва «Бекободцемент» АЖ цементнинг 1 тоннасини 500 минг сўмгача бўлган нархларда (430-490 сўм/т сотилиш жойидан келиб чиққан ҳолда) аҳоли учун сотишни ташкиллаштирмоқдалар.

Ҳозирги кунда республиканинг барча йирик шаҳар ва туманларида аҳолига цемент маҳсулотини сотиш савдо жойлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда «Ўзқурилишматериаллари» АЖ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар республика бозорларида спекулятив тарзда нархларга аралашувга чек қўйиш мақсадида ҳамда мамлакатимиз аҳолисини арзон нархларда сифатли цемент маҳсулоти билан таъминлашга қаратилган.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Мамлакатимиз аҳолиси арзон ва сифатли цемент маҳсулоти билан таъминланади