16:15 / 07.06.2018
5 011

Ўзбекистон гилоси илк бор Хитойга экспорт қилинди (фото)

Ўзбекистон гилоси илк бор Хитойга экспорт қилинди (фото)
5 июнь куни илк бор Ўзбекистон меваси Хитойнинг Пекин шаҳрига етказиб берилди.

Хитойлик экспертлар юртимизга ташриф буюриб меванинг биологик тоза органик маҳсулот эканига ишонч ҳосил қилишган ва ўзаро келишувлар натижасида Ўзбекистон томони билан 80 минг АҚШ доллари миқдорида шартнома имзоланган.


Куни кеча меванинг шартномада белгиланган 16 тоннадан биринчи қисми - 5 тоннаси экспорт қилинди. Гилос меваси Хитойнинг Пекин, Гуанчжоу, Шанхай, Циндао ва Чунцин провинцияларига етказилади.

UZ24 нашрининг маълум қилишича, яқин кунларда Хитойнинг йирик компаниялари томонидан Ўзбекистондан кўплаб ҳўл меваларни сотиб олиш бўйича катта миқдордаги шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон гилоси илк бор Хитойга экспорт қилинди (фото)