12:45 / 10.12.2018
3 743

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 ойдан сўнг ниҳоят пасайди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 ойдан сўнг ниҳоят пасайди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 11 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2,21 сўмга пасайган ва 1 доллар 8312,69 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 48.21 сўмга қимматлаб, 1 евро 9456.46 сўмга етган.

1 Россия рубли 1.37 сўмга кўтарилди ва 125.22 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралидан буён пасайиб келган доллар курси август ойи бошида 7783 сўмгача тушганди. Курс сентябрь ойидан яна ўса бошлади, сентябрь ойи бошида курс кескин қимматлашиб, бир ҳафтада 176,83 сўмга ўсди ва 1 доллар 8039 сўмга етгди.

Марказий банк доллар курси кўтарилишини мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкорлари – Россия, Қозоғистон, Хитой ва Туркияда рўй бераётган девальвациянинг оқибати дея изоҳлаганди.

Шундан сўнг расмий курс 18 ҳафта давомида мунтазам кўтарилди ва ўтган ҳафтада 8300 сўмлик нуқтадан ўтди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 ойдан сўнг ниҳоят пасайди