
30 декабрь, чоршанба куни нефть нархининг тушиш натижасида Россия рублида ҳам пасайиш кузатилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Москва биржаси маълумотига кўра, доллар ўзининг йиллик энг максимум нархини ташкил қилган ва 1 доллар 73,14 рублгача қийматни ташкил қилмоқда. Евро 80,02 рублгача (ёздан буён максимал кўрсаткич) ошди.
Давлат расмий курси эса 30 декабрь ҳолатига кўра 1 доллар - 72,51 рубль, 1 евро эса 79,55 рубль.
Нефтнинг Brent маркасининг бир баррели биржа савдоларида 37,34 долларга баҳоланган. 1 кун олдин нарх 37,79 долларни ташкил этганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар