13:39 / 30.09.2019
3 406

UzAuto Motors компаниясининг барча дилерлари бугун тунги соат 12 гача фаолият юритади

UzAuto Motors компаниясининг барча дилерлари бугун тунги соат 12 гача фаолият юритади
30 сентябрь куни UzAuto Motors компаниясининг барча дилерлари тунги соат 12 гача фаолият юритади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

UzAuto Motors компанияси Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати ўқитувчилар учун тўртта моделдаги автомобилларга байрамона акция эълон қилди.

Акция шартларига кўра умумтаълим, ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари Spark, Lacetti 3 поз, Nexia ва Cobalt автомобилларини 70 фоизгача бошланғич тўлов билан 1 йилгача фоизсиз муддатли тўловга харид қилиш имкониятига эга бўлди.

Бундан ташқари компания фақат ўқитувчилар учун байрам муносабати билан Tracker ва Malibu автомобилларини қуйида кўрсатилган чегирмалар асосида 2 йил фоизсиз муддатли тўловга 50% бошланғич тўлов асосида харид қилиш имконини тақдим этган:

- Malibu Turbo 1,5 – 250 млн. сўм
- Malibu Turbo 2,0 – 282 млн. сўм
- Tracker MT – 165 млн.сўм
- Tracker AT – 190 млн. сўм

Автомобиль хариди жараёнида қулайлик яратиш мақсадида акция компаниянинг барча расмий дилерлик корхоналарида фақат бир кун, 30 сентябрь куни тунги соат 00:00 гача амал қилади. Аввалроқ автомобиль харид қилиш учун шартномаларни фақатгина тўртта дилерлик корхоналаридан олиш мумкин эди.

Муддатли тўловга автомобиль харид қилиш учун харидор юқорида кўрсатилган таълим муассасининг ўқитувчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (иш жойидан маълумотнома) тақдим этиши лозим. Шунингдек автомобилни гаровга қўйиш ҳамда ҳатардан суғурталаш ҳам мазкур акциянинг асосий шартларидан бири саналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Иқтисодиёт » UzAuto Motors компаниясининг барча дилерлари бугун тунги соат 12 гача фаолият юритади