2 778
Сўмнинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади
Ўзбекистон валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади. Бу ҳақда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририда айтилган. Ҳужжат матни “Халқ сўзи” газетасининг чоршанба кунги 219-сонида эълон қилинди.
Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
- валютани тартибга солиш ҳамда валютани назорат қилиш тизимининг ягоналиги;
- валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чораларнинг устуворлиги;
- резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларига давлат органларининг қонунга хилоф равишда аралашувига йўл қўйилмаслиги.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валютани тартибга солувчи давлат органидир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларда валюта курси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, шартномавий асосда белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади.
Марказий банк чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш тартибини белгилашда чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф асосида валюта курсини аниқлаш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутади.
Марказий банк валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун валюта курсини мунтазам равишда белгилаб боради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди