Ўзбекистонда бир нечта банклар 2020 йил 5 май, сешанба, тонги ҳолатига АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини туширган. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Айрим банклар долларнинг нархини сотиш ва сотиб олиш учун мос равишда 10 100—10 150 сўм қилиб белгилаган. Ўтган ҳафтада ушбу икки кўрсаткич ўртача 10 180 сўмни ташкил қилганди.
АҚШ долларининг банкларда арзонлашаётганининг сабаби Ўзбекистон Марказий банки доллар курсини март ойидан бери иккинчи ҳафта кетма-кет туширганлиги билан боғлиқ, деб ёзган Spot. Марказий банк 5 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилаган, унга кўра долларнинг расмий курси 0,61 сўмга тушиб, 10 129,39 сўмни ташкил қилган.
Марказий банк курсни биринчи навбатда Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар ҳолатидан келиб чиқиб белгилайди. Доллар биржада 10 134 сўмга баҳоланган.
Аввал Марказий банк сўмнинг апрель ойидаги «қулаши»га бозор шароитларидаги ўзгаришлар сабаб бўлгани ва яқин вақт ичида миллий валютанинг кескин «қулаши»га олиб келадиган омиллар йўқлигини билдирган.
«Қисқа муддатли истиқболда фундаменталь омиллар томонидан сўмнинг номинал алмашув курсига девальвацион босимнинг юзага келиши кутилмаяпти», — дея хулоса қилган Марказий банк. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди