08:00 / 22.11.2020
4 460

2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?

2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?
Солиқ имтиёзларини оптималлаштириш жараёни давом этмоқда, деб ёзади «Норма». Қайд этилишича, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Президентнинг 14.03.2007 йилдаги «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3860-сон Фармони ўз кучини йўқотади.

Тегишли равишда, ушбу санадан бошлаб унда назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиши тўхтатилади. Хусусан, хўжалик юритувчи субъектларнинг 5 йил мобайнида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни сўндириш харажатларига ҳамда лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган инвестиция суммаларига фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтириш ҳуқуқига доир имтиёз бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, янги таҳрирдаги Солиқ кодексида фойда солиғи доирасида қуйидаги миқдорлардаги инвестициявий чегирма назарда тутилган:
  • янги технологик ускуналар қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар суммаларининг 10%и миқдорида;
  • ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасининг 5%и миқдорида.

СК 317-м. 17-бандига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатлар бўйича инвестициявий чегирма берилмайди, у қуйидагилар амалга оширилган ҳисобот (солиқ) даврида қўлланилади:
  • янги технологик ускунани ишга туширилган;
  • ўз ишлаб чиқаришини модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш амалга оширилган, ишлаб чиқариш янги қурилиш шаклида кенгайтирилган, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш амалга оширилган, ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминоти сотиб олинган (СКнинг 308-моддасига қаранг).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?