07:45 / 13.01.2021
2 236

Ўзбекистон Марказий банки энди хорижий валюталар курсини ҳар куни эълон қилади

Ўзбекистон Марказий банки энди хорижий валюталар курсини ҳар куни эълон қилади
Халқаро пресс-клубнинг 2021 йил 6 январь куни ўтказилган навбатдаги сессиясида Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев хорижий валюта курсларининг алмашинув қиймати бўйича маълумотлар бош регулятор томонидан ҳар куни эълон қилинишини айтди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Таъкидланишича, 2021 йилнинг февраль ойидан бошлаб валюта биржалари ҳар куни соат 10:00 дан 15:00 гача доимий ишлайди. Биржа иш куни якунлангандан, кейин Марказий банк биржадаги ўртача нархлардан келиб чиққан ҳолда, ҳар куни валюта курсларини янгилаб боради.

Ҳамроевнинг таъкидлашича, Марказий банк томонидан 2021 йил амалга оширилиши мақсад қилинган асосий режалардан бири – миллий валютанинг чет эл валютасига қарамлигини камайтириш ва инфляция даражасининг 10 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлашдир.

Шунингдек, тадбиркорлар тижорат банкларидан онлайн тарзда буюртма бериб тўғридан-тўғри валюта харид қилиш имкониятига эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилда нарх-наво ўсишини 10 фоиздан оширмаслик Марказий банк ва ҳукуматнинг асосий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон Марказий банки энди хорижий валюталар курсини ҳар куни эълон қилади