13:37 / 29.07.2021
2 707

Шавкат Мирзиёев «Ёшлик-1» конини бориб кўрди


Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг «Ёшлик-1» конини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати очиқ ва ерости конлари, металлургия ва цемент заводлари, кенг қамровли инфратузилма объектларини бирлаштирган улкан саноат мажмуасидир. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 7 фоизи, экспорт ҳажмининг 15 фоизи мазкур комбинат ҳиссасига тўғри келади. Охирги йиллардаги эътибор натижасида янги конлар топилиб, ишлаб чиқариш ҳажми янада оширилмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
«Ёшлик-1» конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳаси шулардан бири. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ бошланган ушбу лойиҳанинг қиймати 4 миллиард 894 миллион доллар.

Давлатимиз раҳбарига коннинг салоҳияти, уни ўзлаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ҳудуди 11 минг гектар бўлган мазкур кондан йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олинади. 60 миллион тонна мис-молибден рудасини қайта ишлаш қувватига эга 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилади. Шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади.

Лойиҳа доирасида ўтган 4 йилда замонавий геологик тадқиқотлар, конда 83 миллион куб метрдан ортиқ ҳажмдаги қазиш ишлари бажарилган. Бунинг учун умумий қиймати 415 миллион доллар бўлган 570 дан зиёд махсус техникалар жалб этилган.
Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Шавкат Мирзиёев «Ёшлик-1» конини бориб кўрди