10:13 / 14.10.2021
1 456

Google ва Microsoft Store оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинди

Google ва Microsoft Store оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинди
Фото: Idea Stream
Google LLC ва Microsoft Ireland Operations Limited (Microsoft Store оператори) компаниялари Ўзбекистонда ҚҚС тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига таяниб «Gazeta.uz» хабар қилди.

Энди хизматлар учун тўловларни амалга оширишда 15 фоизлик ҚҚСни ҳам ҳисобга олиш лозим бўлади.

Сўнгги икки йил ичида мамлакат солиқ тўловчилар рўйхатига, шунингдек, АҚШ ва Ирландияда рўйхатдан ўтган Google Commerce Limited, Google Voice, Google Ireland Limited ва Google Cloud EMEA компаниялари ҳам қўшилди.

Xsolla, Netflix, Apple, Samsung, Booking.com, Facebook, Spotify, LinkedIn ва бошқа хориж компаниялари ҳам ҚҚС офиси таркибига киради.

2020 йилнинг 1 январидан кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодексида «Google солиғи» кўзда тутилган. Орадан бир ой ўтгач, Давлат солиқ қўмитаси хорижлик интернет компаниялари солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтишлари учун ҚҚС-офисини очди.

«Google солиғи» бошқа мамлакатларда ҳам мавжуд. Россияда 2016 йилдан бери электрон хизматларни сотишда ҚҚС тўланишини тартибга солувчи қонун ишлаяпти. Солиқ интернет орқали кўрсатиладиган барча хизматлардан, жумладан, дастурлар, ўйинлар, сайт хостинглари, қўшиқлар, фильм ва бошқалар сотувидан ундирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Google ва Microsoft Store оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинди