12:50 / 28.04.2022
981

Самарқандда мактаб балансидаги ерни сотиб, пулига Gentra олган сохта орган ходими ушланди

Самарқандда мактаб балансидаги ерни сотиб, пулига Gentra олган сохта орган ходими ушланди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида мактабга қарашли ер майдонини сотган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Жомбой тумани бўлимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро М.С. фуқаро А.га ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида таништириб, унга тумандаги 14-сонли мактаб балансида бўлган ер майдонининг 3 сотихини танишлари ёрдамида олиб беришини айтгани аниқланган. У хизмати эвазига 10 400 долларни қўлга киритиб, пулга Gentra автотранспорт воситасини сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадини легаллаштирган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Текширув давомида М.С. ўз айбига иқрор бўлиб, 500 доллар ва 13,6 миллион сўмни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда мактаб балансидаги ерни сотиб, пулига Gentra олган сохта орган ходими ушланди