11:43 / 01.05.2022
1 543

«Ўзбекистон чегарани ноқонуний кесиб ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётларни Афғонистонга қайтармайди»

«Ўзбекистон чегарани ноқонуний кесиб ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётларни Афғонистонга қайтармайди»
Кадр: YouTube / Америка Овози
Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондан мамлакат чегарасини бузиб ўтган ҳарбий учоқларни АҚШ мулки бўлгани сабабли уларга қайтаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев «Америка овози»га берган интервьюсида маълум қилди.

Гап 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт ҳақида кетмоқда. Афғон ҳарбийлари ҳарбий учоқлар билан бирга август ойида «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан сўнг Ўзбекистонга қочиб ўтган.

Иргашевнинг айтишича, авиатехникалар АҚШ ҳукумати пулига сотиб олинган ва вақтинчалик Афғонистон ҳарбий кучларига топширилган. Собиқ ҳукумат бу учоқларга бир доллар ҳам сарфламаган.

Ҳозирда афғон ҳарбийлари чегарани бузиб ўтгани юзасидан суд бошланган. Суд жараёни тугаганидан сўнг, АҚШ Ўзбекистон ва Тожикистондан техникаларни олиб чиқиб кетади. Шунингдек, Ўзбекистон суди ҳукмига биноан қарор қабул қилиниши, лекин учоқларни олиб кетиш Америка ихтиёрида эканини маълум қилди.

Дипломат ҳолат юзасидан суд жараёни нима учун кўп вақт олаётганига ҳам изоҳ берган. «Бу оддий жараён эмас. Ҳамма томондан ўрганиб чиқилиши керак. Ўйлайманки, бу, албатта, ҳал этилади», — дея таъкидлаган Иргашев.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Ўзбекистон Бош прокуратураси (кейинроқ охирига қадар текширилмагани маълум қилинган) мамлакат ҳаво маконини ичида 585 нафар афғон ҳарбий хизматчиси бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт кесиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Кузатув давомида Embraer-314 ва МиГ-29 самолётлари тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган.

Октябрь охирида Афғонистонни қайта тиклаш бўйича бош инспектори (SIGAR) ҳисоботида толиблар томонидан ағдарилган ҳукуматнинг Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли ҳарбий самолётларнинг чорак қисми Ўзбекистон ва Тожикистонда экани маълум қилинганди. «Толибон» Афғонистонни эгаллагунга қадар мамлакат ҳарбий авиациясида 160 та самолёт бўлган.

«Толибон» мудофаа вазири Мулла Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистонни афғон вертолётларини қайтаришга чақирганди. Унинг сўзларига кўра, авиация техникалари мамлакат бойлиги ҳисобланади ва у қайтарилиши керак. Шу билан бирга, у Ўзбекистон Тожикистон толиблар сабрини синамаслигини ва кескин чоралар қўллашга мажбур қилмаслигини таъкидлаганди. «Тожикистон ва Ўзбекистон ҳал қилгани яхши, акс ҳолда толиблар кутишдан чарчади», — деганди Мулла Ёқуб.

Шундан сўнг, «Толибон» матбуот котиби Суҳайл Шаҳин авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, улар қардош давлатлар билан муносабатларга таъсир қилмаслигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекистон чегарани ноқонуний кесиб ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётларни Афғонистонга қайтармайди»