Фото: Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти
Ўзбекистонда эски даврларни акс эттирувчи бир қатор муаммолар мавжуд. Бу ҳақда 16 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Розенблюм айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Форум очилишида нутқ сўзлаган АҚШ элчисининг айтишича, Ўзбекистонда диний эркинликни таъминлаш бўйича ижобий ўзгаришлар билан бирга айрим муаммолар бор.
«Албатта, АҚШда ҳам динлараро муносабатларни тартибга солишда камчиликлар бор. Аммо ҳозир Ўзбекистондаги вазият бўйича тўхталиб ўтмоқчиман. Мамлакатда сўнгги 5 йилда диний соҳада кўп ислоҳотлар қилинди. Уларни эътироф этиш керак. Мисол учун, республиканинг махсус диний чекловлар мавжуд давлатлар халқаро рўйхатидан олиб ташлангани катта натижалардан бири. Кўплаб диний ва сиёсий маҳбуслар озод қилингани, кичик диний гуруҳларга рейдлар олиб бориш тўхтатилгани яхши кўрсаткич. АҚШ бу ишларни қўллаб-қувватлайди.
Бироқ Ўзбекистонда эски даврларни акс эттирувчи муаммолар ҳам борлиги одамни ташвишга солади. Масалан, фуқароларни экстремистик материаллар сақлагани учун қамаш масаласи. Яқинда блогер Фозилхўжа Орифхўжаев шундай айблов билан 7 ярим йилга озодликдан маҳрум этилди. Инсонларда ўз динларига эркин риоя қилиш имконияти бўлиши керак.
Яна бир муаммо — диний ташкилотни рўйхатга олишда тўсиқлар мавжудлиги ва жараён ўта мураккаблиги. Бу халқаро қонунларга зид келади. Шунингдек, полиция томонидан соқол қўйганлар соқолини мажбурлаб олиб ташланиши муаммоси. Бу борадаги ҳаракатлардан Америка хурсанд эмас. Мен сўзларимни дўст сифатида айтяпман. Тўғри, мамлакатда 2016 йилдан бери кўп ислоҳотлар қилинди. Лекин баъзи нарсалар орқага кетаётгандек туюлмоқда. Биз янада инклюзив жамият сари интилишимиз керак», — деди АҚШ элчиси.
Аввалроқ Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев динлар, маданиятлараро бағрикенгликни таъминлаш муҳим вазифа эканини таъкидлаганди.
«Яна ва яна такрорлашдан тоймаслигимиз керак: терроризм, тажовузкор экстремизмни муайян бир дин билан боғлаш зинҳор ва зинҳор мумкин эмас. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, диний эътиқод радикал оқимларга қўшилишнинг асосий омили эмас», — деганди Сенат расмийси. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда