Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу борада тегишли фармони имзоланди.
Манбаларга кўра, ўринбосарлик лавозими янги ташкил этилди ҳамда Алламжонов энди жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига масъул бўлади. Ўз навбатида, Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари — президент матбуот котиби лавозими ҳам сақлаб қолинади.
Комил Алламжонов 2017 йил декабрида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган, 2018 йил ноябрида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига раҳбар бўлган. 2019 йил февралидан бу ташкилот Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сифатида қайта ташкил этилган.
У 2020 йил январ ойидан буён Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июл ойи бошида Зайнилобиддин Низомиддинов Президент администрацияси раҳбарлигидан кетди - у бу лавозимда администрация ташкил этилган 2018 йил августидан буён ишлаётганди. Кейинроқ унинг ўрнига сўнгги уч йилда инвестиция ва ташқи савдо вазири бўлган Сардор Умрзоқов тайинланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди