16:30 / 28.07.2022
1 279

АҚШ сенати Ўзбекистондаги янги элчи лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлади

АҚШ сенати Ўзбекистондаги янги элчи лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлади
Жонатан Ҳеник
АҚШ сенати қўмитаси Американинг Ўзбекистондаги янги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлади. Май ойида АҚШ президенти Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини илгари сурганди.

Жонатан Ҳеник — АҚШ дипломатик хизмати маслаҳатчи-элчи мақомига эга юқори лавозимли амалдор ҳисобланади. Ўтган йилдан бери у Миллий мудофаа университети қошидаги Ахборот ва кибермакон коллежида АҚШ Давлат департаменти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Илгари Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бюросида Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. У Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Жанубий ва Марказий Осиёда жамоатчилик дипломатияси ва ОАВ билан алоқалар бўйича масъул бўлган.

Нью-Йоркда туғилган Жонатан Ҳеник рус, португал, турк ва озарбойжон тилларини билади. У Ҳавайи университетида сиёсат фанлари номзоди, Нью-Йоркдаги Колумбия университети халқаро алоқалар бўйича магистр ва шу университет Колумбия коллежи бакалаври даражасига эга.

АҚШнинг Ўзбекистондаги амалдаги элчиси Дэниел Розенблюм бўлиб, у 2019 йилнинг май ойида ушбу лавозимда қасамёд қилганди.
Дэниел Розенблюм энди Қозоғистонда ўз фаолиятини давом эттиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ сенати Ўзбекистондаги янги элчи лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлади