13:05 / 01.08.2022
1 483

Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни қабул қилиш тўхтатилди

Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни қабул қилиш тўхтатилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 15 июль куни ўтказилган мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 2022 йил 1 августгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

1 август соат 00:00 ҳолатига кўра, умумхалқ муҳокамасига таклифларни қабул қилиш тўхтатилган. Бу ҳақда Конституциявий комиссия матбуот хизмати хабар берди.

Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари халқдан келиб тушган таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва қонун лойиҳасини такомилига етказиш борасидаги фаолиятини давом эттиришини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни қабул қилиш тўхтатилди