Ўзбекистонда P2P-платформалари орқали онлайн қиморга тўлов қилиб бераётганларнинг жавобгарлиги кучайтирилади. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Унга кўра, онлайн қиморга қизиқишни билдираётган аксарият аҳоли бу ўсмирлар ва ёшлар бўлиб, тез ва мўмай даромад олиш мақсади уларни онлайн қимор — тотализаторлар ва хорижий спорт ўйинларига муккасидан кетишга олиб келмоқда.
«Қимор ўйини структураси шунчалик муғомбирона ишлаб чиқилганки, уни тушунмасдан, тезда бойиб кетмоқчи бўлган фуқаролар асосан катта миқдорда қарзга ботмоқда. Охир-оқибат эса муаммодан қутулиш учун ўз жонига қасд қилиб, оила аъзоларини доғда қолдириб кетмоқда. Афсуски, онлайн қимордан бошланган муаммони марҳумнинг яқинлари ҳал қилишга мажбур бўлмоқда», — дейилади хабарда.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимлари ўрганишлар давомида қуйидаги таклифларни тақдим этган:
айни вақтда кенг тарқалган қиморга қизиқтирувчи фирибгарликлардан хабардор қилишга йўналтирилган фаол тарғиботни амалга ошириш;
мазкур ўйинлар рекламаси учун жавобгарликни қайта кўриб чиқиш ва белгиланадиган жарималарни ошириш;
P2P-платформалари орқали ноқонуний онлайн-тотализаторларга тўловларни амалга ошириш имкониятини яратаётган шахсларга жавобгарликни кучайтириш;
мазкур ҳолатда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг ҳар қандай турларини тақиқлаш позициясида қолиш, спорт соҳасини ривожлантиришда букмейкерлик фаолиятига йўл қўйилмаслиги талабини қатъий белгилаш лозим бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?