1 029
ШҲТ Самарқанд саммитида Баҳрайн ва Мальдивнинг мулоқот бўйича ҳамкорликка аризаси маъқулланади
Фото: Dunyo
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Самарқанд саммитига тайёргарлик масалаларига бағишлаб ўтказилган брифингда Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов бўлажак саммит кун тартибидаги асосий масалалар ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Қайд этилишича, саммит кун тартибига мувофиқ «саккизлик» давлатлари етакчилари замонавий давлатлараро муносабатларни чуқур ўзгартириш нуқтайи назаридан ШҲТ олдида турган янги муаммолар ва вазифаларни муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.
«Биз Самарқанд саммитига тақдим этиладиган қўшимча ҳужжатлар рўйхати устида ишлашни давом эттиряпмиз. Саммитнинг асосий якуний ҳужжати давлат раҳбарларининг Самарқанд декларацияси бўлиб, унда ШҲТ мамлакатларининг минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этишга бўлган умумий ёндашувлари акс эттирилади, ташкилотни ривожлантириш йўналишлари белгиланади», деди Раҳматулла Нуримбетов.
Саммитнинг бошқа муҳим ҳужжатлари қаторига узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича комплекс режа, ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича ҳамкорлик концепцияси, саноат кооперациясини рағбатлантириш дастури ва «ШҲТ яхши ният элчиси» фахрий унвони тўғрисидаги низом ва бошқалар киради.
Давлат раҳбарлари учрашувининг муҳим нуқталаридан бири ШҲТни кенгайтириш масалалари бўлади. Бўлажак саммит доирасида Эроннинг ШҲТга тўлиқ аъзо бўлишига йўл очадиган мажбуриятлари тўғрисида меморандум имзоланиши режалаштирилган. Уч мамлакат – Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига ШҲТ мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.
Аъзо давлатлар етакчилари ШҲТ мулоқот бўйича ҳамкорлари мақомини олиш учун Баҳрайн ва Мальдив ороллари аризасини маъқуллайди. Тегишли қарорлар ШҲТ Самарқанд саммитида имзоланади.
Томонлар Беларусдан тўлиқ аъзолик учун, бошқа қатор мамлакатларнинг кузатувчи мақоми ва мулоқот шериги мақомини олиш учун аризаларини кўриб чиқмоқда.
Саммит ҳужжатлари якуний рўйхати ШҲТ давлат раҳбарлари учрашуви арафасида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган миллий координаторлар кенгаши томонидан келишилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?