994
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Розенблюмни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатлари фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюмни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Дениел Розенблюмнинг Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди.
Кейинги йилларда конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, АҚШнинг етакчи компаниялари иштирокида қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида икки томонлама дастурлар жорий этилмоқда.
Президентнинг 2022 йил август ойида қабул қилинган фармонига мувофиқ америкалик дипломат мамлакатнинг юксак давлат мукофоти — «Дўстлик» орденига сазовор бўлганди.
АҚШ элчиси унинг фаолиятига берилган юқори баҳо учун самимий миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини фаол қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди