14:34 / 22.09.2022
1 170

«Банкдаги пул керакмас менга, халқнинг чўнтагига кирсин» – Президент

«Банкдаги пул керакмас менга, халқнинг чўнтагига кирсин» – Президент
Тошкент вилояти фаоллари билан навбатдан ташқари сессияда учрашган давлат раҳбари пахта етиштириш ва ҳосилни йиғиб олишда муаммолар ҳал этилаётганини билдирди.

Бир вақтлар пахта мавсумида теримчиларга бериш учун пул берилмасди. Мен Жиззах вилояти ҳокими бўлган пайтимда Бахмалга, Зоминга бориб, асал келтириб, пахта пулининг ўрнига теримчиларга тарқатганман. Бу қийинчиликлар менинг эсимдан чиқиши мумкинми? Асло йўқ!

Ҳозир пахтанинг килосига 1,5-2 минг сўмдан бериб тердиряпмиз. Банкдаги пул керакмас менга, халқнинг чўнтагига кирсин. Чунки пахтани ким етиштиради, ким ҳосилни йиғиб олади? Манфаат берилса, шу одамларимиз ҳаммасини чиройли қилиб бажаришади.

Биз бунақа пайт 100 фоиз пахта билан машғул бўлардик. Ҳозир ҳокимларнинг 10-15 фоиз вақти пахтага сарфланяпти. Буни билган билади. Ҳокимларимиз, уларнинг ўринбосарлари, прокурорлар, ички ишлар ходимларигача хизмат жойида уйлар қилиб беряпмиз. Мақсад нима, бировнинг қўлига қарамасин, мақсади халқимизни рози қилиб ишлаш бўлсин
” – деди президент.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият