
Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—август ойларида жами 3 308,6 минг нафар фуқаро туристик мақсадларда республикадан чиқиб кетган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда (2021 йилда 1 227,7 минг нафар) 2 080,8 минг нафарга ёки 2,7 мартага ошган.
Ўзбекистонликлар бу вақт давомида қуйидаги давлатларга борган:
МДҲ давлатлари — 2 888,6 минг нафар;
Туркия — 206,8 минг нафар;
БАА — 73,7 минг нафар;
Саудия Арабистони — 50,2 минг нафар;
Миср — 27,1 минг нафар;
Жанубий Корея — 13,3 минг нафар;
АҚШ — 10,2 минг нафар;
Ҳиндистон — 6,7 минг нафар;
Грузия — 6,4 минг нафар;
Кувайт — 6,3 минг нафар;
Германия — 3,7 минг нафар;
Латвия — 3,0 минг нафар;
Буюк Британия — 2,9 минг нафар.
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—август ойларида 3 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрганди. 8 ойда ойда Қозоғистон (922,7 минг нафар) Қирғизистон (821,9 минг нафар) ва Тожикистон — (814,5 минг нафар) фуқаролари туристик мақсадда энг кўп ташриф буюрган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар