1 069
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари норасмий учрашувида иштирок этди

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Саммитда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Тадбирда келгуси ҳафтада Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди. Кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация соҳаларидаги яқин алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар