19:52 / 07.12.2022
1 388

Конституция - бахтимиз қомуси

Конституция - бахтимиз қомуси
Қарши шаҳар ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўқувчи ёшларга "Конституция - бахтимиз қомуси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини мактаб директори Ш.Давронова кириш сўзи билан очди ҳамда мактабга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий давлат ижроси ходими Н.Зарипов ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди раиси Ш.Тўхтаевни таништириб ўтди. Ш.Давронова ўз сўзида Конституция давлатимизда қонун устуворлигини таъминлаб туриши, унинг устуворлиги ҳар биримизда улкан масъулиятни, яъни – конституция ва қонунларни билишни, уларга амал қилиб яшашни тақозо этишини, у асосий ҳужжат – Бош қомусимиз ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходими Н.Зарипов сўзга чиқиб, Конституция тарихи ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, Конституция ибораси 17 асрда пайдо бўлган бўлсада, унинг мазмунини ифодаловчи воқелик давлат пайдо бўлганидан буён мавжуд. Илмий публицистик адабиётларда конституциянинг пайдо бўлиши АҚШнинг 1778 йилда қабул қилинган Конституцияси билан боғлиқлиги таъкидланади.

Аммо тарихий ҳақиқат ўрнида таъкидлаш жоизки, дунёдаги мавжуд конституциялар тарихи АҚШнинг Конституцияси билан боғлаш, тарихий воқеликка мос келмайди. Биринчидан, Aгар конституция жамиятда ўрнатилган тартиб, қоидалар мажмуасини ифодаловчи тушунча екан, уни давлат тарихидан ажратиб бўлмайди.

Конституция давлат пайдо бўлгандан бошлаб пайдо бўлган. Масалан, Рим ҳуқуқи, Дао, Логс, Aвесто, Хамураппи қонунлари, Сиёсатнома, Темур тузуклари, Шайбонийнома, Бобурнома, Ҳидоя ва хоказолар ўз ўрнида Конституция яъни асосий қонун вазифасини бажарган. Демак, давлат пайдо бўлиши билан жамиятда яшаш тартиб ва қоидасини белгиловчи бош қонунлар мавжуд бўлган.

Буюк Британияда 1653 йилда “бошқарув қуроли” деб аталмиш конституция қабул қилинган. Aна шу иккита тарихий ҳақиқат илмий публицистик адабиётларда тарихий ҳақиқат сифатида умумэътироф этилган фикрни инкор этади. Демак, дунё Конституциялари тарихи икки юз йилни эмас, бир неча минг йилликни ташкил этади.

Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тарихини ўрганишда унинг ёзилиш тарихи билан амал қилиш тарихини фарқлаш лозим. Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ёзилиш тарихи Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1990 йил 20 июндаги Биринчи Президент Ислом Каримов бошчилигидаги 64 нафар аъзодан иборат Конституциявий комиссиянинг тузулиши билан бошланган.

1992 йил Конституциявий комиссиянинг таркиби аъзолар сони 71 нафарга кўпайди. Конституциявий комиссия икки йилдан ортиқ Конституция лойиҳасини биринчи, иккинчи ва учинчи вариантларини тайёрлади. 1992 йил сентябр-ноябр ойларида Конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Умумхалқ муҳокамасида фуқаролар томонидан 5 мингдан ортиқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Шундан сўнг сўзга чиққан Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди раиси Ш.Тўхтаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси дунёдаги энг демократик, энг адолатпарвар, энг халқчил амалиётга айланган Конституция эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқ ижодиётининг маҳсулидир. Шу сабаб, ҳар бир ватанпарвар инсон Конституция билан фаҳрланиши ва ғурурланиши, уни ҳаётга жорий этиш ва ривожланиши учун курашиб яшаши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Конституция - бахтимиз қомуси