Ўзбекистонда саргузашт туризмига оид давлат стандарти ишлаб чиқилди

1 дақиқа ўқиш245
Ўзбекистонда саргузашт туризмига оид давлат стандарти ишлаб чиқилди
Ўзбекистонда саргузашт туризмига оид давлат стандарти қабул қилинди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, “Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК қошидаги СТҚ 4 “Туризм ва маданий мерос” стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан “Саргузашт туризми. Хавфсизликни бошқариш тизимлари. Талаблар” давлат стандарти ишлаб чиқилди.

Мазкур давлат стандарти Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2023 йил 18 январдаги буйруғи билан қабул қилинди.

Ушбу стандарт саргузашт туризми фаолияти провайдерлари учун хавфсизликни бошқариш тизимининг талабларини белгилайди. Провайдер ушбу стандартдан қуйидагилар учун фойдаланиши мумкин:

- хавфсизлик самарадорлигини ошириш;
- иштирокчилар ва ходимлар хавфсизлигига нисбатан кутилмаларни оқлаш;
- хавфсиз амалиётни кўрсатиш;
- амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини қўллаб-қувватлаш.

Ушбу стандарт ҳар хил географик, маданий ва ижтимоий муҳитда ишлайдиган барча турдаги ва ўлчамдаги провайдерлар томонидан қўлланиши мумкин.

Standart 2023 йил 18 апрелдан амалга жорий этилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?