Янгийўл тумани ҳудудида юз берган ЙТҲ натижасида Nexia автомобили ёниб кетди


Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи магистрал йўлда ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳида фотохабар қолдирилган, дейилади "Кун" нашрида.
Келтирилган суратларда йўл ёқасида ағдарилиб кетган Nexia автомобилининг ёнаётганини кўриш мумкин. Метан газида ҳаракатланган бу автомобиль юк машинаси билан тўқнашгани ва портлаш рўй бергани, автомобиллардагиларнинг барчаси ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси талофатлари ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.

"Водители Ташкента" гуруҳи аъзолари йўл-транспорт ҳодисаси автомобилни катта тезлик билан бошқариш оқибатида юзага келганини тахмин қилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…