![](https://storage.kun.uz/source/9/-RdkgYV_G_3qQpH7WS1kk6dWeU4fWLli.jpg)
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт бўйича “Илғор инновациялар ҳудуди”га айлантириш зарур эканлиги айтилди.
"Инновацион ҳудудда ҳоким, вилоят, туман раҳбарлари аҳоли ва тадбиркорларга шароит яратиш бўйича ҳар куни янгиликка интилиши, дунёқараши ва ёндашувлари ўзгариши керак. Шунда одамларнинг онги, дунёқараши ўзгаради, инновацион ва ишбилармонлик муҳити шаклланади", деди президент.
Маълум қилинишича, вилоятни инновацион ҳудудга айлантириш учун қайси давлат тажрибасини олиб келиш бўйича кўп ўйланган.
Ниҳоят, Ўзбекистонга транспорт-логистика жиҳатдан энг яқин ва энг йирик давлат сифатида Хитой танланган. Давлат раҳбари бу қарорнинг сабабларига ҳам тўхталди.
Охирги йилларда Хитой:
- саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиётда мисли кўрилмаган ютуқларга эришди;
- илм, инновация, муҳандислик, электро-техника, робото-техника ва Ай-Ти йўналишларида тажрибаси катта;
- 150 миллиард долларлик озиқ-овқат ва текстиль бозори бор;
- хитойлик инвесторларнинг ҳам вилоятга қизиқишлари катта;
- охирги олти йилда Хитойлик инвесторлар билан бирга, Ширин шаҳри, Мирзаобод ва Сирдарё туманларида 60 дан ортиқ йирик саноат корхоналари иш бошлаган.
Вилоятга 2022 йилнинг ўзида 250 миллион доллардан зиёд Хитой инвестициялари жалб қилинган. Бу вилоят инвестициясининг деярли 90 фоизи.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар