Андижон вилоятидаги масъулияти чекланган жамиятининг 68 нафар ишчи ва собиқ ходимлари корхонадан ойлик маошларини ололмаётганидан норози бўлиб судга мурожаат қилишган ҳамда тўланмаган иш ҳақини ундириш юзасидан даъво аризаси киритилган.
Мазкур даъво асосида фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди томонидан Андижон вилоятидаги масъулияти чекланган жамиятидан 68 нафар ишчи ва собиқ ходимларига бўлган жами 134 206 649 сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақларини ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилган.
Иш ҳақларини ундириш бўйича чиқарилган суд буйруқлари Бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор жамиятдан жами 134 206 649 сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик рақамларига ўтказиб берилиши таъминланди.
Жумладан, фуқаролар А.Мўминовга 5 905 991 сўм, Б.Джумабоевга 5 653 614 сўм, Қ.Кучкаровга 5 731 388 сўм, А.Абдурахмоновга 2 831 477 сўм ундириб берилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар