11:17 / 26.04.2023
349

Сурхондарёда қайнака онасига яхши қарамаган келинини уриб, жағини синдирди

Кадр: Instagram

Сурхондарё вилояти Денов тумани яшовчи фуқаро турмуш ўртоғининг акаси томонидан калтакланганди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида маълум қилинди.

Аниқланишича, мазкур воқеа туманнинг “Элобод” маҳалласида 21 апрель куни соат 17:00 ларда содир бўлган. Жабрланган аёлнинг қайнонаси келини унга яхши қарамаётганини ўзининг тўнғич ўғлига маълум қилган. Бундан жаҳли чиққан эркак укасининг рафиқаси фарзанди билан яшайдиган хонадонга бостириб борган ва аёлни дўппослаган.

Икки киши бўлиб урган. Биринчи қайнағаси келган, уйга киргизган. Изидан 5 дақиқа ўтиб, ўғли келиб, урган. Аҳволини кўряпсизлар, сув ҳам ича олмайди, жағини тикиб ташлашган. Қайнонаси 80 дан ошган момо, кунини бермайди”, — дейди жабрланувчининг қизи.

Шифокорларга кўра, жабрланувчи Денов тумани марказий касалхонасида юз-жағ жарроҳи йўқлиги сабабли хусусий клиникада операция қилинган. Умумий аҳволини назорат қилиш учун туман тиббиёт бирлашмасида назоратда турибди.

Лавҳада айтилишича, ҳолат масъуллар томонидан назоратга олинган, аёлга қўл кўтарган эркакка нисбатан қонуний чора кўрилади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият