06:00 / 02.06.2023
298

Самарқандда ошпаз аёл боғча овқатидан норози бўлиб, тасвирга олаётган оналарга ташланди

Самарқандда ошпаз аёл боғча овқатидан норози бўлиб, тасвирга олаётган оналарга ташланди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида боғча овқатидан норози бўлиб, тасвирга олаётган оналарга ошпаз аёл ташлангани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, видеолавҳа вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Мазкур ҳолат 2023 йил 30 май куни тушлик пайтида содир бўлган. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам тушлик учун ажратилган таомномада кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари қозонга тўлиқ солинмагани аниқланди.

Шу сабабли ҳамда ташкилот ошпази тарбияланувчининг онасига нисбатан қўпол хатти-ҳаракатлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бундан ташқари, ташкилот директори билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан ҳужжатлар тайёрланмоқда. Шунингдек, ташкилотнинг тегишли масъулларига интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқий марказга хулоса олиш учун тақдим этилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ошпаз аёл боғча овқатидан норози бўлиб, тасвирга олаётган оналарга ташланди
ePN