18:38 / 11.07.2023
219

Самарқандда йўловчи аёл 71 ёшли отахоннинг машинасини олиб қочди

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Жомбой туманида йўловчи аёл 71 ёшли отахоннинг машинасини олиб қочди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 4 июль куни Жомбой туманида яшовчи 71 ёшли К.Р. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. 4 июль куни соат 06:30 да ўз бошқарувида бўлган Sparkъда Жомбой туман марказида ҳаракатланаётган вақтида, йўл-йўлакай шу ерда бўлган аёлни автомашинасига йўловчи сифатида олганини билдирган. Уни ўрмон хўжалиги ҳудудига олиб боришга келишиб, манзилга олиб бораётиб, ҳожатга чиқиш мақсадида машинасини тўхтатиб, тушган вақтида аёл унинг рухсатисиз машинанинг рул бошқарувига ўтириб, номаълум томонга олиб қочган. Унинг машинасини аниқлашни ва ушбу аёлга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Вилоят миқёсида “Тўсиб ушлаш” тадбири эълон қилиниб, барча ЙПХ масканларига, ЙҲХБ ходимларига бу ҳақда хабар берилган. Натижада жабрланувчига тегишли автомашина номаълум аёл томонидан Тайлоқ тумани “Галаботир” маҳалласи ҳудудида бошқариб бораётган вақтида тўхтатилиб, ундан ушбу автомашина тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Ушбу аёлнинг шахсига аниқлик киритилганда, у Жомбой тумани “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи 21 ёшли Д.Н. экани ва спиртли ичимликлар таъсирида бўлгани аниқланган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Д.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Н. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Тергов давом этмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда йўловчи аёл 71 ёшли отахоннинг машинасини олиб қочди
ePN