Инглиз тилини биладиган ўзбекистонлик ҳамширалар Буюк Британияга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Номзодлар тиббиёт техникуми (ёки олий ҳамширалик иши) талабаси ёки битирувчиси бўлиши, IELTS 7 ёки ОEТ 3,5 даражадаги сертификатга эга бўлиши ҳамда судланмаган бўлиши лозим.
Иш ҳақи 3 минг доллардан бошланади, оилани олиб кетиш имконияти ҳам бор.
Қайд этилишича, лойиҳа Буюк Британияда аккредитациядан ўтказилган бўлиб, номзодлар учун меҳнат шароитлари (нафақа, суғурта, таътил, бепул тиббий хизмат) Британия маҳаллий ҳамширалари билан бир хил.
Самарқанд шаҳрида жойлашган MEDECОN университетида инглиз тилини билмайдиган ҳамшираларга ОEТ, CBT ва ОSCE махсус курслари ташкил этилган.
ОEТ имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон, виза, суғурта, авиачипта ва Буюк Британияда яшаш жойи (дастлабки 2 ой учун) харажатлари қоплаб берилади.
Номзодлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди