12:15 / 08.07.2024
172

Жиззахда рейд тадбирларида “Ўзсувтаъминот” ходимлари калтакланди

Жиззахда рейд тадбирларида “Ўзсувтаъминот” ходимлари калтакланди
Фото: Скриншот
“Жиззах сув таъминоти” АЖ ходимлари рейд тадбирини ўтказиш чоғида тадбиркор ва унинг қўл остида ишловчи ишчилари томонидан аёвсиз калтакланди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Айтилишича, 6 июль куни Дўстлик туманида “Фориш” хусусий чойхонасининг иккита филиалида назорат тадбири ўтказилганда ҳар иккала ҳолатда ҳам тадбиркор томонидан сувдан нооқилона фойдаланилаётгани аниқланган.

Жумладан, чойхонанинг биринчи филиалида тадбиркор амалдаги қонунчилик талабларини менсимай, онлайн ҳисоблаш ускунасини ўрнатмасдан, камига назорат ҳамда давлат стандарти муҳри ўрнатмай, қонунга хилоф равишда ичимлик сувидан фойдаланиб келган. Бундай ҳолат бўйича тадбиркор аввал ҳам огоҳлантирилган ва акциядорлик жамиятига етказилган зарарни тўлаш хусусида тегишли ҳужжат расмийлаштиришда икки ходимни уриб, тан жароҳати етказган.

Иккинчи ҳолатда ҳам тадбиркор “Фориш” чойхонасининг иккинчи филиалида ҳисоблаш ускунасига назорат тамғасини ўрнатмасдан, сувдан нооқилона фойдаланиб келган.

Аниқланган ҳолат бўйича етказилган зарарни ҳисоблаш ва далолатнома расмийлаштиришда тадбиркор сув таъминоти ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтаради. Бундан ташқари, чойхона ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган ходимларни тадбиркор ишчилари билан бирга калтаклайди. Шу вақт ташқарида турган ишчи гуруҳ аъзолари ҳам оммавий тарзда дўппосланган.

Айни пайтда ходимлар шифохонага ётқизилган, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда рейд тадбирларида “Ўзсувтаъминот” ходимлари калтакланди