Манас шаҳрида "Дайди ва тиланчи" номли рейд ёрдамида бир тиланчилар тўдаси ушланди

Манас шаҳрида "Дайди ва тиланчи" номли рейд ёрдамида бир тиланчилар тўдаси ушланди

1 октябрь куни Манас шаҳри ҳокимлиги шаҳар ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда ҳудудда "Дайди ва тиланчи" номли рейд тадбирини ўтказди.

Тадбир шаҳар ҳокимининг топшириғи асосида жамоат тартибини сақлаш, тиланчилик билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилди.

Рейд давомида ички ишлар органлари ходимлари тиланчилик билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлади. Уларнинг яшаш манзиллари текширилиб, тушунтириш ишларини олиб бориш учун шаҳар ички ишлар бўлимига олиб борилди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилди. Фуқароларга нисбатан қонунчилик доирасида маъмурий чоралар кўрилиб, жарималар қўлланилди.

Манас шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган рейд ва профилактик тадбирлар давом эттирилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар