Фото: “Ўзбекистон темир йўллари”
Тошкентдан Иссиқкўлга 2025 йилнинг ёзидан поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, МДҲга Ўзбекистон ва Қирғизистон темирйўл маъмуриятлари ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида юк ташиш ҳажмларини ошириш ва тариф чегирмаларини қўллаш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, икки давлат ўртасида асосий юклар — кўмир, цемент ва бошқа маҳсулотларни ташишда “Темирйўлкарго” АЖ юк вагон паркларидан фойдаланиш ҳамда тарози хўжалиги объектларини таъмирлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар, шунингдек, 2025 йил ёзида Тошкент—Рибаче йўналишида туристик поездлар қатновини йўлга қўйишга келишиб олди. Бу йўналиш икки мамлакат ўртасида туризм алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади.
Аввалроқ Иссиқкўлдаги тўртта пансионат Ўзбекистонга берилгани маълум қилинганди. Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ҳукумати билан Иссиқкўлдаги курорт ва дам олиш масканлари тўғрисидаги келишувни тасдиқлаганди. Битим Садир Жапаровнинг июль ойидаги Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ушбу келишувни 23 сентябрда тасдиқлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди